Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фурқат Мирзаевнинг ўғли “Ниҳол” мукофоти совриндори бўлди

29 август куни пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги“ саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун таъсис этилган “Ниҳол“ мукофоти соҳиблари тантанали тақдирланди.

Ушбу тадбирда вилоятимиз вакили – Анвар Мирзаев эстрада йўналишида “Ниҳол” мукофотига сазовор бўлди.

Анвар халқимиз қалбидан чуқур жой олган ва хотирасида мангу қолган, Самарқанд булбули деб эътироф этилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Фурқат Мирзаевнинг фарзанди.

Анварга отаси ижодини давом эттириб, халқимизнинг севимли санъаткори бўлишини тилаймиз!