Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ФВБ: Афросиёб тепалигидаги ёнғин сабаблари суриштириляпти

Бугун, 2 июль куни соат 10:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар ҳудудидаги Афросиёб тепалигида қуриб қолган хас-хашак ёнаётганлиги ҳақида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси марказий навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Олинган хабар бўйича воқеа жойига шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли 6-ҳарбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисмидан 2 та, 3-ҳарбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисмидан 1 та жанговар экипаж жалб этилган. Ёнғин соат 12:49 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғинга сигарета қолдиғини ташлаганлик ҳолати сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Қўшимча тафсилотлар бўйича мутахасислар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаролардан қуриган хас-хашаклар олдида очиқ оловдан фойдаланмаслик ҳамда сигарета қолдиқларини ташламасликларини сўраймиз.

Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати.