Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Газ заправка»да “Nexia” портлади

Бугун, 25 февраль куни тахминан соат 10:10 ларда Хўжаобод тумани Хидирша маҳалласидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берган.

Ушбу воқеа «Холис Тафаккур» МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган метан газ қуйиш шохобчасида 32 ёшли ҳайдовчининг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасига газ қуяётган вақтида содир  бўлган.

Маълумотларга қараганда, жиддий жароҳат олганлар йўқ. Лекин шохобча ҳудудида газ қуяётган яна 6 та автомашинага турли даражада техник шикаст етказилган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов тезкор гуруҳи ишламоқда. Портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Текширув якунига кўра, қўшимча маълумот берилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.