Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Гиёҳвандлик инсонни тез қаритади

Бугун Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Одам савдоси ва гиёҳвандликка қарши курашайлик!” мавзусида тадбир ўтказилди.
- Гиёҳвандлик оқибатини тузатгандан кўра, унинг олдини олган яхши, - деди вилоят наркология диспансери шифокори Г.Жалилова. - Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳолати 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган одамларда кўп учрайди. Ачинарлиси, гиёҳвандликка аёллар ҳам ружу қўймоқда. Гиёҳванд моддаларни қабул қилиш одамнинг ташқи кўринишига салбий таъсир қилади, инсоннинг тез қаришига олиб келади.

Тадбирда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази, наркология диспансери мутахассислари талабаларга гиёҳвандликнинг нохуш оқибатлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Шоҳруҳ ЖАЛИЛОВ,
Cамарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ахборот хизмати.