Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳаракатланаётган “HOWO” русумли юк автомобили ёнғиндан зарарланди

Кеча, 9 сентябрь куни соат 09:20 да Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Қалқон-ота” МФЙ, Навбаҳор-Нурота 4R 57-йўлининг 25-километрида ҳаракатланиб кетаётган “HOWO” русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига 1 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинма чақирилган манзилга соат 09:42 етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 32 км.) ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 09.43 да қуршаб олиниб, соат 09:48 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида “Мадина автосервис” МЧЖга қарашли 2018 йилда ишлаб чиқарилган тайёр бетон ташувчи “HOWO” русумли юк автомобилининг 4 дона олд шинаси, мотор ҳамда салон қисми ёниб зарарланган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Автомобиль мотор қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви ёнғинга сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.