Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳаво генератори юзлаб мегаватт энергия ҳосил қилади

Об-ҳаво билан боғлиқ яна бир ғоя муаллифи америкалик муҳандис Энтони Мамо. Циклонлар ва антициклонлар тасвирланган картани ўрганиб, у мамлакатнинг бир районида юқори босим, иккинчи бир районида паст босим устунлигини аниқлади.

Хўш, нима учун уларни қувур билан бирлаштириш мумкин эмас? Шунда босим юқори бўлган томондан паст босим томонга ҳаво эса бошлайди. Унинг товушдан тез ҳаракатидан қувур ичига ўрнатилган турбина янада кучли айланади.

Энтони Мамо ихтироси (ўзи вафот этган) у асос солган фирма мутахассислари томонидан амалга татбиқ этиляпти. Фирма директорининг айтишича, қурилган электрстанция қуввати юзлаб мегаватт энергия ҳосил қилишга қодир.

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.