Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш жараёни мисоллар асосида кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари “Ургут эркин иқтисодий зонаси”даги корхоналарнинг бош ҳисобчилари  учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимидан фойдаланишга бағишланган сайёр семинар ўтказди.

Унда иштирокчиларга электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимидан фойдаланиш, расмийлаштириш, сақлаш ва уларни ҳимоялаш тартиб-қоидалари атрофлича тушунтирилди. Ушбу электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш жараёнлари аниқ мисоллар асосида кўрсатиб берилди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.