Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳоким илғор фермерни телевизор билан сийлади

Паст Дарғом туманидаги «Навбаҳор» муқобил МТП ҳудудидаги “Дўстмурод чорва моллари” фермер хўжалиги аъзолари туманда биринчи бўлиб давлатга пахта сотиш шартнома режасини бажарди.

Хўжалик аъзолари 27 гектар ерда юқори агротехника талаблари асосида ғўза парваришлаб, шартномага кўра 62 тонна пахта етиштиришни режалаштирганди. Заҳматли меҳнат ўз самарасини берди: биринчи теримдаёқ 62 тонналик довон забт этилди.

Туман ҳокими Ш.Худойбердиев хўжалик аъзоларини ушбу натижа билан қутлаш учун фермер даласида бўлди ва ўз совғасини топширди.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.