Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳоким ўринбосари томорқа билан қизиқди

  Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов бугун Нарпай туманидаги маҳаллаларда бўлиб, карантин шароитида ҳудуд аҳолиси қандай ҳаёт кечираётгани билан танишди.

  Дедан маҳалласида яшовчи Н.Эшонқулованинг турмуш шароити билан танишган вилоят ҳокими ўринбосари ва туман ҳокими ушбу оила истиқомат қилаётган уйни таъмирлаш ҳамда ҳовлиси атрофини девор билан ўрашда амалий ёрдам кўрсатилишини айтди. Шунингдек, тиббий муолажага муҳтож фарзандини даволатиш туман ҳокимлиги назоратига олинди.

  Оқ олтин маҳалласида эса масъуллар эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш билан бирга аҳоли томорқаларини ҳам кўздан кечирди. Шу маҳаллада яшовчи Боймурод Рўзиев шахсий томорқасида 4 сотихлик иссиқхонада помидор, бодринг етиштириб, бир мавсумда 18-20 миллион сўм даромад олаётганини айтди.