Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳокимлик томонидан нурободликларга 3 минг дона ниқоб тарқатилди

Бутун дунёга хавф солаётган коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг энг оддий чораларидан бири тиббий ниқоблардан фойдаланишдир.

Нуробод туманида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Нуробод тумани ҳокимлиги махсус комиссия аъзолари билан биргаликда туманнинг барча маҳаллалари ва деҳқон бозори ҳудудида бир кунда аҳолига 3 минг дона ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилди.

Фуқароларга карантин ва гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.