Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳозир: Ҳиндистонлик ишбилармон доира вакиллари Самарқандда

Ҳиндистоннинг Гужарат штати бош вазири Вижай Рупани бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация Самарқандга ташриф буюрди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, делегацияни Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят ҳокимлиги вакиллари кутиб олди.

Айни пайтда вилоят ҳокимлигида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Ҳиндистоннинг Гужарат штати бош вазири Вижай Рупани ҳамда делегация аъзолари билан расмий учрашув ўтказмоқда.

Делегациянинг ташриф дастурига мувофиқ, бугун Самарқандда ҳиндистонлик ва вилоят ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши кўзда тутилган.