Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳозирги вазиятда Ўзбекистонда эпидемия ҳолати эълон қилиниши керакми?

Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда “Мамлакатда коронавирус касаллиги тарқалди, эпидемия деб эълон қилиш керак”, деган эътирозли мазмундаги саволга Б.Алматов жавоб берди.

“Аслида эпидемия деб эълон қилиш учун мавжуд аҳолининг, яъни истиқомат қилиб турган аҳолининг 1 фоиздан ортиқ қисми, қатлами касалланган бўлиши керак. Бизда 34 миллион аҳолимиз бор. Қайд қилинган касаллик бошқа давлатлар билан солиштирганимизда жудаям паст кўрсаткич ҳисобланади. Чунки мамлакатимизда касаллик дунёда тарқалишни бошлагандан бери ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган профилактик, эпидемиологик чора-тадбирлар самараси ўлароқ, бугунги кунда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлиги таъминланиб турибди. Лекин ушбу эпидемиологик вазиятга аҳолининг, ҳар бир фуқаромизнинг ҳам ўзининг мажбурияти, жавобгарлиги бор. Шуни тўғри тушунган ҳолда ҳукуматимиз томонидан жорий қилинган тартиблар, тадбирлар, тавсияларга тўлиқ амал қилсак, мамлакатда ушбу кассаллик қисқа муддатда бартараф этилиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлиги, осойишталиги таъминланган бўлади”, дея жавоб берди Алматов.