Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ичимлик суви қувурларининг янги тармоққа уланиши сабаб Самарқанд шаҳри ва туманининг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳри ҳудудида қурилган янги ичимлик сув тармоқларини ичимлик суви магистрал тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шу боис 2020 йилнинг 9 январь куни тунги соат 03:00 дан 10 январь куни соат 18:00 гача Самарқанд шаҳрининг Сиёб ва Боғишамол ҳудудлари, Сартепа, Суғдиёна масканлари, Амир Темур ва Микрорайон А-Б турар-жой мавзелари, Темир йўл ҳудудининг Спитамен шоҳ, Қозизода Румий, Нарпай, Бедил, Асадова кўчалари ҳамда шаҳар билан чегарадош Самарқанд туманининг айрим ҳудудлари тоза ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Самарқанд шаҳар “Сувоқава” ДУК ахборот хизмати.