Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ичимлик суви таъминоти ва оқава хизмати бўйича Самарқанд аҳолиси томонидан 2259 та масала билдирилган

Бугунги кунда аҳоли томонидан ичимлик суви таъминоти ва оқава хизмати бўйича кўтарилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида  “Сувоқава” ДУК шаҳар ва туман филиалларида 24 та аварияни бартараф этиш гуруҳлари, 78 та ишчи ходимлар, 44 та махсус транспорт воситалари  мавжуд.

Аҳолидан тушган мурожаатлар ваколат доирасида жойларга чиқиб ҳал этилмоқда. Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида “Сувоқава“ ДУК Самарқанд шаҳар филиалида юзага келаётган носозликларни бартараф этиш мақсадида 6 та махсус техника (экскаватор) харид қилинди.

Бугун содир бўлаётган носозликлар ва авария ҳолатларини ўз вақтида бартараф этиш доимий назоратга олинган. Марказлашган ичимлик суви таъминоти бўлмаган аҳоли пунктларида махсус сув ташувчи техникалар ажратилган бўлиб, истеъмолчиларга сифатли ичимлик суви етказиб берилмоқда. Ушбу ҳудудларни босқичма-босқич марказлашган ичимлик  суви билан таъминлаш мақсадида давлат дастури асосида янги сув иншоотлари қурилиб, мавжудлари қайта таъмирланмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ичимлик суви таъминоти бўйича аҳолидан 2259 та мурожаат келиб тушган бўлса, билдирилган масалаларнинг 2146 тасига ижобий ечим топилди. Муҳлат талаб этиладиган 113 та масала айни пайтда ўрганиб чиқилмоқда. Оқава хизмати бўйича билдирилган 359 та мурожаатнинг 351 таси ҳал этилиб, 8 таси ўрганилмоқда.

Комилжон ЮСУПОВ,

Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК директори.