Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИВ ўринбосари ташаббуси билан кам таъминланган оила уйининг томи ёпилди, хоналарига эшик-ром ўрнатилди

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Хатамов Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари ҳамда Оқдарё, Ургут туманларида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Учрашув давомида 139 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, масалалар ечимини топиш бўйича чора кўрилди.

Сайёр қабул жараёнида вазир ўринбосари юқорида таъкидланган шаҳар ва туманлардаги кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Вилоятнинг чекка ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг турмуш шароитлари билан танишди.

Айниқса, Ургут туманининг Жарқишлоқ қишлоғида истиқомат қилувчи Муқаддас Орипованинг янги қурилган уйи томи ёпиб берилди ва хоналарга эшик-ромлар ўрнатилди.

Мулоқотлар жараёнида вилоят ички ишлар органлари мутасаддиларига аҳоли муаммоларини камайтириш, улар томонидан билдирилаётган мурожаатларни ўз вақтида назоратга олиш бўйича тавсиялар берилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.