Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИВ сохта дезинфекторларни уйга киритмасликни сўради

Маълумки, коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида мамлакатимизда карантин эълон қилинди.

Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан бегоналарни уйга киритмасликни илтимос қилди. Чунки улар коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишларини ўтказиш баҳонасида жиноят содир этиш мақсадида келган бўлишлари мумкин.

"Катталар ишда бўлган вақтда болалар уйда ёлғиз қолишади. Худди шундай ҳолат қариялар билан ҳам. Улар жуда ишонувчан, шу боис нопок инсонлар учун алдаш қийинчилик туғдирмаслиги мумкин.

Шунинг учун катта ёшдагилардан бегоналарни уйга киритмасликни илтимос қиламиз. Ҳатто улар коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишларини ўтказишимиз керак, деган ҳолатда ҳам ишонмасликка чорлаймиз. Чунки бу жиноят мақсадида келтирилган баҳона бўлиши мумкин.

Бу каби талаб билан уйингизга бирон бир кимса келган тақдирда “102” қисқа рақамига ёки ҳудудингизда фаолият юритувчи профилактика инспекторига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз", дейилган хабар