Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ижарада яшовчи эр ва хотин уй эгасининг йўқлигидан фойдаланиб, ўғрилик қилишди

Тошкент шаҳар Сергели туманида жорий йилнинг 12 июль куни тахминан соат 12:00 ларда 26 ёшли Рустамбек М. ва унинг турмуш ўртоғи 20 ёшли Севара А. 38 ёшли С. Содиқовага тегишли бўлган хонадонда вақтинча яшаб туриб, уй эгасининг йўқлигидан фойдаланган ҳолда 13 000 000 сўм пулини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида Рустамбек ва Севаралар қўлга олинди.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноий иш қўзғатилди.