Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Икки нафар ўсмирни беаёв калтаклаган муштумзўр топилди

Хабарингиз бор, ИИВ ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали икки ўсмирни калтаклаган муштурзўрлар ҳақида хабар беришларингизни сўраган эди.

Олиб борилган текширувлар давомида муштумзўрларнинг шахсига аниқлик киритилди, деб хабар берди ИИВ ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, видеода тасвирланган ҳолатлар 2018 йил март ойининг бошларида Тошкент вилояти Ангрен шаҳри Оҳангарон кўчаси, 2/5 даҳа қаршисида жойлашган 72-сонли автокорхонанинг орқа томонида бўлиб ўтганлиги, унда 2001 йилда туғилган С.П. уч нафар тенгдошлари билан танишлари Ш.Ф. ва Ш.Т.ларни илгари юзага келган келишмовчилик сабабли уриб тепганликлари, кейинчалик мазкур ҳолат маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда икки томоннинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинганлиги, келишмовчиликка барҳам берилганлиги, ҳолат иштирокчиларининг бир-бирига нисбатан даъвоси йўқлиги аниқланди.

Фуқаро С.П. билан сухбатлашилганда, мазкур видео қайси йўл билан тарқалиб кетганини билмаслигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, ушбу ҳолат юртдошларимиз орасида шов-шувга ва уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлганлиги учун кечирим сўраган.

Шу ўринда, ҳолатга ойдинлик киритишда кўмаклашган ва юртдошларимиз тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларга Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирган.