Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Индонезия ҳукумати коронавирусга қарши курашга жиноий гуруҳларни жалб этади

Бу ҳақда The Straits Times нашри хабар берди.

Индонезия миллий полицияси раҳбари ўринбосари, генерал Гатот Эдди Прамоно полиция ва ҳарбий ходимларнинг етишмаётганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилиш бошқармаси шундай йўл тутишга мажбур бўлганини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, жиноятчилар аҳолини тартибга чақиришга ёрдам беради. Масалан, одамларнинг ниқоб тақишини ва ижтимоий масофа сақлашини назорат қилади. Шу билан бирга, жиноий гуруҳ аъзолари ўз мажбуриятларини суиистеъмол қилмасликлари ва инсон ҳуқуқларини бузмасликлари учун полиция уларнинг фаолиятини назорат қилади.

“Тўда аъзоларини бизда ишлашга чақирмаймиз. Шунчаки, айрим вазифаларни бажаришлари учун уларни жалб қиламиз. Бу жамоатчилик хабардорлигини оширишнинг норасмий қисми. Бироқ бу тўдалар қонунларга амал қилинишини таъминлайди, дегани эмас”, деди Прамоно.

Айрим сиёсатчилар полициянинг бу таклифини жиддий норозиликлар билан қарши олди. Улар бундай ташаббус самарасиз бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Одамлар кўча тўдаларига ишонмайди. Шу сабабли уларнинг фойдали ташаббусига ҳам хавотир ва хавф билан қарашлари мумкин.

Тақдим этилган сўнгги маълумотларга кўра, Индонезияда 15 сентябрь ҳолатига 221,5 минг нафар коронавирус ҳолати қайд этилган, 8,8 минг нафар бемор вафот этган.