Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ирландия ҳукумати тўлиқ таркибда карантинга олинади

Ирландия соғлиқни сақлаш вазирининг саломатлиги ёмонлашгани сабабли мамлакат ҳукуматининг барча аъзоси карантинга олинади. Бу ҳақда “Рамблер Новости” хабар берди.
“Жуда муҳим маълумот. Маълум бўлишича, бугун бўлиб ўтган воқеа сабабли маҳкама тўлиқ таркибда карантинга олинади”, деди Ирландия парламенти вакили Шон О‘Фёриэл.
Тақдим этилган маъумотга кўра, бир кун муқаддам Ирландия соғлиқни сақлаш вазири ўзини ёмон ҳис қилган. Шифокорлар уни COVID-19 инфекцияси билан касалланган, деб гумон қилмоқда.