Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ислоҳотлар етиб бормаётган мактаблар

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи вилоятдаги умумтаълим мактабларида бўлиб, соҳасда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бундан педагогларнинг хабардорлиги, муассасалардаги муаммо ва камчликлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатларини ўрганмоқда.

Бугун, 21 ноябрь куни ишчи гуруҳ аъзолари Самарқанд шаҳри, Булунғур ва Жомбой туманларидаги мактабларда бўлди. Афсуски, айрим мактаб директорларининг ўз фаолиятига, атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқлиги, масъулиятсизлиги ҳам намоён бўлмоқда. Ўзибўларчилик ишларини кўриб, бу каби раҳбарларни доимий равишда уйғотиб туриш зарур, деган хаёлга боради киши.

Самарқанд шаҳридаги 74-умумтаълим мактабининг таълим-тарбия жараёни, куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилганда, бир жиҳат эътиборимизни тортди. Эмишки, 2020 йил — "IQTISODIY O'SISH VA YANGI OMMAVIY AXBOROTNI RIVOJLANTIRISH YILI"....

Самарқанд шаҳридаги 75-мактабнинг директоридан тортиб, маънавиятчилари, она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчилари ўқувчи-ёшлар учун муҳим тарғибот материаллари ҳисобланган деворий кўргазма воситаларига эътиборсиз муносабатда.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганиш ишлари натижалари ҳақида батафсил ахборот берилади.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.