Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Испания пойтахти Мадрид шаҳри карантинга олинди

Коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли, Испания ҳукумати Мадрид шаҳрида қатъий карантин эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Мадрид саломатлиги – бу Испания саломатлиги. Мадрид – ўзгача шаҳар”, деди Испания соғлиқни сақлаш вазири Сальвадор Илья. Сўнгги икки ҳафтада аниқланган COVID-19 ҳолатларининг учдан бир қисмидан кўпроғи Мадрид улушига тўғри келмоқда, деб хабар берди BBC News.

Пойтахт аҳолисига фақатгина бир нечта сабаблар асосида шаҳарни тарк этишга рухсат берилади. Шу жумладан, бошқа шаҳарга ишга қатнаш учун ҳам. Шунингдек, бар ва ресторанларнинг иш вақти қисқартирилади, жамоат жойларида 6 кишидан кўп одамнинг йиғилиши тақиқланади.