Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Жартепа ибодатхонаси”нинг лойдан ясалган макети яратилди

Самарқанд археология институти археологик топилмаларни таъмирлаш лабораторияси реставраторлари Баҳриддин Болиев, Мўминхон Саидов, Суръат Кубаев, Гулнора Аҳадовалар лойдан Ургут туманидаги “Жартепа ибодатхонаси” макетини ясашди.

Мазкур мутахассислар Афросиёб, Жартепа, Қоратепа, Ерқўрғон ва Зартепа каби археологик ёдгорликлардан топилган ноёб деворий суратларни ва ҳайкалларни таъмирлаб, уларни келгуси авлодларга етказиш борасида кўпгина хайрли ишларни амалга оширмоқда. Самарқанд археология институти ташкил топганининг 50 йиллиги муносабати билан олийгоҳ археолог олимлари томонидан топилган ноёб осори-атиқалар Франция, Хитой ва Япониянинг машҳур музейларида намойиш қилиниши режалаштирилмоқда.

Тоҳир НОРҚУЛОВ.