Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жо Байден Тихановскаяни ўзининг инаугурация маросимига таклиф қилди

Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден билан учрашишини маълум қилди. Мухолифатчининг 27 ноябрь куни Belsat порталига берган интервьюси YouTube тармоғига жойлаштирилди.

Тихановскаянинг сўзларига кўра, яқинда президентлик сайловларида ғолиб бўлган америкалик сиёсатчи Тихановскаяни ўзининг инаугурация маросимига таклиф қилган.
“Биз Жо Байден билан учрашув режалаштирмоқдамиз. Бизда ушбу учрашувга таклифнома бор”, деди Тихановская интервью вақтида.

Бироқ Оқ уй томонидан Тихановская билан бўладиган учрашув ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.