Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда АЁҚШдан катта миқдордаги пулларни ўмариб кетган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилояти Жомбой тумани ИИБга 1992 йилда туғилган А. ариза билан мурожаат қилди.

У ўз аризасида 2020 йил 17 сентябрдан 18 сентябрга ўтар кечаси номаълум шахс Жомбой туманида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчаси офисининг иккинчи қавати эшигининг очиқлигидан фойдаланиб, у ерга ғайриқонуний равишда кирган ва хонада бўлган темир сейфни калит танлаш йўли билан очгани, сейф ичида бўлган 320.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Жомбой тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур ўғирлик жиноятини Ургут тумани Чумчуқли маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ж. ва Ургут тумани Терак маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган Х.лар содир этганлиги аниқланди. Улардан 84.500.000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.