Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда шу кунгача 134 кишида коронавирус аниқланган

Шу пайтга қадар Жомбойда 134 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш ҳолати тасдиқланган. 

Жомбой туманининг Самарқанд, Аҳмаджон Қурбонов, Қўнғирот, Наймантепа ва Бешбола маҳаллаларидаги вазият ҳамон жиддийлигича қоляпти. Талдираззоқ, Найман, Олмазор, Полвонариқ, Сўхмон маҳаллалари эса инфекциядан ҳоли ҳудуд сифатида сақланиб турибди.

Айни кунгача беморлардан 100 нафари тўлиқ соғайган.