Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда зоопарк очилади

Жомбой тумани “Зарафшон” миллий табиат боғида экотуризмни янада ривожлантириш мақсадида кўчмас зоопарк ташкил қилинмоқда.

Бу ерга Тошкентдаги зоопаркдан 3 та бўри, 3 туяқуш, 2 та шер, 2 та айиқ, 3 та бургут, 1 та маймун ва 1 та тўнғиз олиб келинди. Шу кунларда яна бир неча турдаги ноёб ёввойи ҳайвонларнинг олиб келиниши режалаштирилмоқда.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.