Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЖССТ коронавирусга қарши вакцина устида олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ишлаб чиқарилган вакциналар натижаси яқин ҳафталарда маълум бўлишини эътироф этди. Бу ҳақда ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович РИА Новости нашрига хабар берди.

“ЖССТ коронавирусга қарши фаоллаштирилган илмий тадқиқотларни қўллайди. Ахир уларнинг барчаси одамлар ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган ва айниқса соғлиқни сақлаш тизими яхши ривожланмаган мамлакатлар учун ўта муҳимдир. Бугунги кунга қадар ЖССТга 40 турдаги ташхислаш тестларини ўрганиб чиқиш ва тасдиқлаш учун аризалар келиб тушган. 20 турдаги вакцина устида тадқиқотлар олиб борилмоқда”, деди у ва кўплаб дори воситалари айни вақтда клиник синовдан ўтказилаётганини (одамда синаб кўрилаётганини) қўшимча қилди.

Шунингдек, Вуйнович ЖССТ вакцина ишлаб чиқаришга сармоя жалб қилиш учун турли мамлакатлар ва Жаҳон банки билан ҳамкорлик олиб бораётганини таъкидлади.