Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Журналистлар аккредитациядан ўтказилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия раиси С.Нуриев бошқарган йиғилишда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.

Сайлов кодексига мувофиқ оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида, шу жумладан, овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг ваколатлари Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Йиғилишда сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ вилоят сайлов комиссиясига шу кунга қадар аккредитациядан ўтказиш юзасидан мурожаат қилган бир қатор оммавий ахборот воситалари вакилларига мандатлар топширилди.

Қайд қилинганидек, низомга асосан оммавий ахборот воситалари вакиллари қоида тариқасида, сайловга камида 15 кун қолгунга қадар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига уларни аккредитациядан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилишлари мумкин.

Йиғилишда вилоят сайлов комиссиясининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Сайловларни ёритиш бўйича Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилояти бўлими.