Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Журналистлар Тойлоқдаги пресс-турни ''Қўшчинор''дан бошлади

Тойлоқ туманига уюштирилган пресс-тур ''Қўшчинор'' газетаси таҳририятидан бошланди. Bилоятнинг шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида журналист ва блогерлар иштирокида жойларда ўтказилаётган пресс-турнинг навбатдагиси Тойлоқ туманида бўлиб ўтмоқда.

Маълумотларга кўра, туманда 2556 та тадбиркорлик субъектлари, жумладан 996 та юридик шахслар ва 1560 та якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият кўрсатмоқда.

Шу йилнинг ўтган даври мобайнида 288 та юридик корхона ва 717 та якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият бошлаган.

Туманда 2019 йилгача 19 та корхона маҳсулотларини хорижга экспорт қилиб келаётган бўлса,  шу йилнинг ўтган 9 ойи давомида улар сафига яна 6 та корхона қўшилди.

Бугунги пресс-тур давомида тумандаги ана шундай корхоналардан айримларининг фаолияти билан танишиш режалаштирган.

Тадбир ''Қўшчинор'' газетаси таҳририятининг реконструкция қилинган биносини кўздан кечиришдан бошланди. Бу ерда ходимлар учун ажратилган шинам хоналар,  яратилган шароитлар, таҳририят қошидаги кутубхона журналистларда катта таассурот қолдирди.