Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Камаз” уриб кетган велосипедчи воқеа жойида вафот этди

13 май куни соат 08:10 ларда Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани, Барлос МФЙ, Бозорхидирша кўчаси ҳудудидан ўтган 4Р-137 “Хўжаобод-Булоқбоши” автомобиль йўлининг 11-километрида ҳайдовчи - 1986 йилда туғилган М.Ш. “Камаз-5511” русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда велосипед ҳайдовчиси - 1990 йилда туғилган Р.Х. (эркак) олган оғир тан жароҳатлари сабаб ЙТҲ жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.