Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Карантин қоидаларини бузган ҳолда тўй ўтказган таниқли шахсга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда кўпчилик машҳурлар қатнашган тўй видеоси тарқамоқда.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, ушбу видео 9 сентябрь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида олинган бўлиб, у ерга 29 ёшли Аҳмаджон Т. куёв сифатида ўртоқлари билан келган. Бундан ташқари, Аҳмаджон Т. тўйини Шайхонтоҳур туманидаги уйида ташкиллаштирган ва тўйга 40 нафардан ошиқ меҳмонлар келишган.

Мазкур факт асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

"Ҳурматли фуқаролар! Карантин чекловларининг юмшатилиши коронавирус инфекцияси йўқолганидан дарак бермайди. Сиздан қуйидаги санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз. Жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш зарур. Шунингдек, ижтимоий масофа сақлаш муҳим, тўй тадбирларини 30 киши иштирокида ўтказиш лозим. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!", дейилган Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.