Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Карантин вақтида боғчани тунаган шахс ушланди

Бухоро вилояти, Вобкент туманида яшовчи фуқаро М.А. 28 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

26 март куни соат 10:00 ларда номаълум шахс Работохун МФЙда жойлашган, ўзи раҳбарлик қилаётган мактабгача таълим муассасаси ётоқхонасидан бир дона телевизор, бино ошхонасидан бир дона микротўлқинли печ, уч дона ҳар хил турдаги ошхона қозонлари ҳамда бошқа жиҳозларни яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида 22 ёшли С.Д.нинг мактабгача таълим муассасаси биносига девордан ошиб тушган ҳолда ўғирлик содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши кўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.