Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғон шаҳри маҳаллаларида янги трансформаторлар ўрнатилди

Бугун истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида қатор дастур ва қарорларга мувофиқ соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ижобий ўзгаришларни кузатяпмиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сон «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарори, «Обод қишлоқ» ҳамда «Обод маҳалла» дастурлари асосида бажарилаётган ишлар шулар жумласидандир.

«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг Каттақўрғон тумани ва шаҳри мисолида оладиган бўлсак, бугунги кунда Каттақўрғон шаҳрида 2020 йил дастури асосида 3 жамланма трансформаторлар ўрнатилди.  Шундан, Ислом Шоир МФЙга 100 кВа.ли трансформатор, 1,5 ем СИП ҳаво тармоғи, Қориравот МФЙга  100 кВа.ли трансформатор ўрнатилди. Шунингдек,  Кўҳнадам МФЙга 160 кВа.ли 1 километр СИП ҳаво тармоғи тортилди.

Ҳозирги кунда ҳудуд электр энергияси билан тўлиқ таъминланмоқда.

"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.