Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғон шаҳри ва Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияларига бошлиқ тайинланди

Ашуров Дамир Камолович – Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ашуров Дамир Камолович

Д.Ашуров 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2002 йил Тошкент солиқ коллежи, 2008 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Самарқанд вилояти Темирйўл ҳудуди давлат солиқ инспекцияси назоратни амалга ошириш шўъбаси давлат солиқ инспектори вазифасидан бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

***

Ядгаров Жавлон Сафарович – Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.

Ядгаров Жавлон Сафарович

Ж.Ядгаров 1986 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2007 йили Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини тамомлаган. Иш фаолиятини Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси ташкилий-инспекторлик бўлими етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида меҳнат қилган.