Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлди

2020 йил 12 апрель куни соат 06:43да Каттақўрғон шаҳар Гўзалкент маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Бобур кўчасида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида ис газ сиқилиши натижасида чақнаш содир бўлди.

Чақнаш оқибатида икки нафар фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди, беш нафар фуқаролар турли тан жароҳатлари билан Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.