Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда бильярд ва компьютер ўйинлари фаолиятига чек қўйилди

Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида ҳужжатсиз фаолият билан шуғулланиб келган “уддабурон”лар фаолияти ошкор бўлди. Жумладан, шаҳарнинг Шавқий кўчасида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро И.Ш. ноқонуний равишда бильярд ўйинини ташкиллаштириш фаолиятини йўлга қўйгани аниқланди. Натижада фуқародан жами қиймати 1 миллион 230 минг сўмлик 4 турдаги бильярд анжомлари далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди.

Шаҳарнинг Алишер Навоий кўчаси, 199-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ш.С. эса ҳужжатсиз равишда компьютер ўйинларини ташкил этиш билан шуғулланаётгани маълум бўлди. Назорат тадбирида қиймати 25 миллион 250 минг сўмлик 11 турдаги компьютерлар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.