Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда ука акасининг умрига зомин бўлди

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 23:30 ларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи 33 ёшли У.Т. Навбаҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Маржона” ошхонасида акаси 47 ёшли О.Т. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уйларига кетаётган вақтларида ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли У.Т., акаси О.Т.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада О.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. У.Т.ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.