Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ким қилади-я, шугинани-я?!

Телеграмдаги @zarafshonbot манзилимизга келган мурожаатда айтилишича, Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчасида жойлашган “Баҳор” ресторани олдида пиёдалар йўлаги остидан ўтган қувурнинг тешилиши оқибатида ичимлик суви оқиб, исроф бўлмоқда.

Қарийб бир йилдан буён давом этиб келаётган ушбу исрофгарчиликка на маҳалла оқсоқоллари эътибор беради, на “Сувоқава” ташкилоти келиб муаммони бартараф этади.