Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кимлар темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқига эга?

Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:

- Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;

- ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

- Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронларига.

3-гуруҳ уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар темир йўлларда чиптанинг 50 фоиз чегирмалари билан йилига бир марта юриш ҳуқуқига эга.