Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кишиларни ҳайратга солиб келаётган етти ҳайкалтарошлик асари

Бадиий ижод қиладиган инсонларнинг асарларини аслида нимага асосланиб ёки нимани назарда тутиб ифодалаганини ҳамма ҳам тушунмаса керак. Физика қонунларига зид яратилган бадиий асар эса инсон ҳайратини янада оширади. Жумладан, бугун дунёда ўз асарларида бутун лам тортишиш қонунларини инкор этадиган 30 дан ортиқ (скульптор) ҳайкалтарош бор экан. Улар яратган ҳайкалларни кўриб, “Бу қандай турибди?” дея саволлар исканжасида қоласан киши.

Сизни ушбу ғайриоддий санъат асарлари жойлашган мамлакатларга саёҳатга чорлаймиз. Балки, сизда гравитация мўъжизаларига доир жавоблар топилар.

1. Италиялик ҳайкалтарош Куни Лоренцо “Муҳаббат кучи” асарини фақат ўзининг ҳис-туйғуларига таяниб, севги оғушида бўлганлигини ифодалаган. Шунинг учун бўлса керак, Лондондаги севишган бу иккилик ҳавода муаллақ парвоз қилаётгандек.



2. Инглиз меъмори Робин Вайтнинг фикрича, Стаффордширдаги сахий парилар ҳавода учиб юришга мутлақ ҳақли. Ҳаттоки, улар пўлат симдан ясалган бўлса ҳам.



3. Йиртилган жуссалар муаллифи Бруно Каталано санъат асари ички дунёни бойитиш инсоннинг ўз қўлида эканлигини англатиш мақсадида яратилган бўлса ажабмас. Ёки, яна бир қиёслов: мусофир ер шарининг хоҳлаган нуқтасига етиб бориши мумкин (масалан бу икковлон Марселда турибди). Лекин қаерга етиб бормаса, у ўзини ўзи билан бирга олиб юради. Айтганча, бу ерда ҳар ким ўзига керакли нарсани кўради.



4. Чин мамлакатидаги ҳайкалтарош Джонсон Цанг сюрреалистик йўналишда ижод қилади ва унинг лойдан ясаган ҳайкалчалари расмга туширгандек тирик ва табиий кўринади. Масалан, мана бу “Қаҳва бўсаси” асари муаллифнинг юртида, Гонконг шаҳрининг санъат музейидан жой олган.

5. Бельгия пойтахтининг танг кўчаларининг бирида жойлашган “Полициячи билан ҳазил” деб эркин таржима қилинган мана бу композицияни ҳайкалтарош Тому Францен яратган.



6. Польшалик ҳайкалтарош Ежи Кендзёра кўринар-кўринмас дорнинг устида мувозанатни сақлаб турадиган сиймоларни яратади. Гуёки, шамол эсганда, улар тепаликдан пастга қулаб тушадигандай. Таассуфки, улар бир неча йиллардан буён шу турганича, Майамига келган сайёҳларни таажжубга соляпти.



7. Аргентиналик ҳар томонлама йўналишда ижод қиладиган ҳайкалтарош Леонардо Эрлихнинг композициялари халқаро бадиий кўргазмаларда тақдим этилгандан кейин ўша шаҳарларнинг “визитка”сига айланган.

Бу ижодкорлар ўзининг фикр ва ғояларини мужассам этган ҳайкалларнинг кичик бир қисми, холос. Шубҳасиз, тасаввурнинг чегараси бўлмайди. Сизда ҳам дунёнинг турли мамлакатларидаги композициялар фонида тушган расмларингиз бўлса, таасауротларингиз билан бўлишинг. Бу ҳаммага қизиқ бўлса керак.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.