Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коллеж ва техникумларнинг тўлов-контракт қиймати белгиланди

АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йилида коллежлар ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентлар учун саралаш имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида тўлов-контракт асосида бир ўқувчини ўқитиш қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)га мувофиқ белгиланди.

Унга кўра:

- соғлиқни сақлаш, педагогика, бизнес ва бошқарув, санъат, ижтимоий таъминот, хизмат кўрсатиш, журналистика ва ижтимоий ахборот – 4 211 846 сўм (МҲТЭКМнинг 6,2 баробарида);

- табиий фанлар, транспорт, муҳандислик иши, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, компьютер технологиялари ва информатика, гуманитар фанлар (телевидение йўналиши) – 4 075 980 сўм (МҲТЭКМнинг  6,0 баробарида);

- қишлоқ хўжалиги ирригация ва мелиорацияси, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари, архитектура ва қурилиш, ҳаётий фаолият хавфсизлиги, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, атроф-муҳит муҳофазаси – 3 940 114 сўм (МҲТЭКМнинг  5,8 баробарида) тўланади.