Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус: 25 февраль ҳолати бўйича дунёдаги вазият

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси берган маълумотга кўра, мамлакат ичида бугунги кунга қадар 77658 та (74576 та 20 февраль ҳолати) касалга чалинганлар қайд этилган. SCMP (South China Moring Post) нашрининг ҳисоботига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони дунё бўйлаб 80098 кишини (20 феврал ҳолатига - 75725 киши) ташкил этмоқда.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) берган маълумотга кўра, 24 февраль ҳолатига касалланганлар сони 79331 кишини (19 февраль ҳолатига 75204 киши) ташкил этган (улардан 77262 таси Хитойда қайд этилган). Жами: 2702 нафар инсон ҳалок бўлган.

АҚШ Оқ уйи коронавирус билан самарали курашиш учун Конгрессдан 2.5 миллиард АҚШ доллари маблағ ажратилишини сўраган. Ушбу маблағ вакцина яратишга, таҳлилий синовлар ўтказилишига ва янги турдаги вирус билан боғлиқ бўлган бошқа амалиётлар бажарилишига сарфланади.

Европа иттифоқи давлатлари эпидемияга қарши курашиш учун 232 миллион евро ажратилишини маълум қилди. Италия Европа иттифоқи давлатлари ичида энг кўп талафот кўрган мамлакат бўлиб қолмоқда. Вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Италия ҳукумати коронавирус аниқланган ҳудудларга кириш ва чиқишни тақиқлади (23 февраль ҳолатига Италияда касалланганлар сони – 17 киши).

Жанубий Кореяда касалланганлар сони 700 нафардан ошиб кетди, улардан етти нафари вафот этди.