Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус карантинидан қочмоқчи бўлган яна бир фуқаро қўлга олинди

20 март куни Россиянинг Москва шаҳридан "Москва-Тошкент" поезди орқали Ўзбекистонга кириб келган, 1995 йилда туғилган наманганлик М.А. эпидемик вазиятга кўра, ўрнатилган тартибда, Қашқадарё вилоятида ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган.

Ушбу фуқаро 21 март куни соат 15:30 да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан, карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга ҳаракат қилган вақтда карантин ҳудуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходими томонидан қўлга олинган.

Миллий гвардия ахборотига кўра, ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.