Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус туфайли жаҳон чемпионати қолдирилди

Жорий йилнинг июнь ойида Хитойда ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича 2021 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳам қолдирилди, дея хабар қилади ФИФА матбуот хизмати.

Мусобақанинг янги муддати сифатида учта вариант кўриб чиқилмоқда. Яъни, 2021 йилнинг иккинчи ярми, 2022 ва 2023 йилларда ҳам ўтказилиши мумкин. Шунингдек, жорий йилда ўтиши кўзда тутилган футбол бўйича Европа чемпионати ҳам 2021 йилга қолдирилгач, Конфедерациялар Кубоги мусобақасини ўтказиш масаласи очиқ қолмоқда. Ҳар тўрт йилда ўтказиладиган янги форматдаги мазкур мусобақада 24 та клуб иштирок этади. Аввалги форматда ҳар бир минтақанинг ғолиблари ҳар йили ғолиблик учун кураш олиб борарди.