Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирусга чалинганлар қайта юқтириши мумкинми?

➖ Мен 2 ой олдин COVID-19 билан касалланиб шифохонада даволаниб чиқдим. Қайтадан касалланишим мумкинми?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов жавоб берди.

➖ Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалган беморларда турғун иммунитет шаклланади.

Баъзи олимларнинг фикрича, турғун иммунитет 2 ойгача, охирги изланишларга кўра, олти ойгача сақланиб қолиши аниқланган.

Тадқиқотларда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатлари тасдиқланмаган.