Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирусни беш дақиқада йўқ қиладиган маҳсулот кашф этилди

Германиянинг Ульм университети тиббиёт маркази мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, қора рябина ва анор шарбати, шунингдек, кўк чой вирусга қарши яхши самарага эга.

Қора рябина шарбати инсон танасидаги коронавирус инфекцияси фаоллигини беш дақиқада 97 фоизга, кўк чой ва анор шарбати эса 80 фоизга камайтиради.

Сабаби, ушбу маҳсулотлар кислотали муҳит яратиш хусусиятига эга ва уларнинг таркибида вирусга салбий таъсир кўрсатувчи полифеноллар мавжуд.

Олимлар COVID -19 патогенларини йўқ қилиш учун ушбу шарбатлар ва чой билан томоқни кунига бир неча марта ювишни маслаҳат беришган.

Қайд этиш жоиз, ушбу илмий тадқиқот хулосалари ҳали илмий ҳамжамият томонидан баҳоланиши лозим.