Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Корхонага ишга қабул қилишда COVID-19 таҳлили ҳақидаги маълумотнома талаб қилиниши қанчалик тўғри?

АОКА штабига келиб тушган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова жавоб берди:

— Корхона карантин пайтида янги ишчиларни ишга олишда улардан вирусга касал бўлмаганлик тўғрисидаги маълумотномани талаб қилиши қанчалик тўғри?

— Меҳнат кодексининг 80-моддасида ишга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган. Ушбу ҳужжатлар ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Бирон-бир норматив ҳужжатда ишга қабул қилишда коронавирус инфекцияси бўйича касалликка чалинмаганлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб қилиш кўрсатилмаган.

Агар коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқароларни ишга қабул қилишда касалликка чалинганлиги сабабли ишга қабул қилиш рад этилса, ноқонуний ишга қабул қилиш рад этилган ҳисобланади ва иш берувчини жавобгарликка тортишга асос бўлади.