Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Красноярскдаги фожиада ўзбекистонлик бедарак йўқолди

Красноярск яқинида тўғон ёрилиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси Д.Азимов бедарак йўқолди.

Шанба куни Cейба дарёсидаги Красноярск ўлкасида “Сисим” олтин қазиб олиш артелининг технологик сув омбори ёрилган. У "Сибзолото" МЧЖ таркибига киради. Баландлиги 4-5 метр бўлган тўлқинлар сув омбори тубининг емирилишига олиб келган. Лой, тошлардан иборат сел иккита ётоқхона ва хўжалик қурилишларини вайрон қилган.

Бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси LW-500 юк машинасида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Шунингдек, яна 4 нафар ишчининг тақдири номаълум.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасининг Sputnikка маълум қилишича, ушбу масала алоҳида назоратга олинган.

Красноярск яқинидаги фожиа 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 44 нафар ходим жароҳат олди. Улардан 9 нафари касалхонага ётқизилди.