Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Lacetti” ва мотороллер иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Кеча, 11 май куни соат 16:30 да, 36 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасида Шўрчи тумани “Оқкамар” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-592 автомобиль йўлининг 6-километрида ҳаракатланиб келаётганида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ушбу йўналишдан келаётган 38 ёшли К.А. бошқарувдаги мотороллер билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда мотороллер ҳайдовчиси К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.

Бу ҳақда  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.